Австралиялик боксчи Баҳодир Жалоловдан реванш олмоқчи

    Супероғир вазн тоифасидаги австралиялик боксчи Теремоана Жуниор (5-0, 5 КО) ҳаваскор боксдаги собиқ рақиби Баҳодир Жалолов (14-0, 14 КО) билан реванш жангини ўтказиш истагини билдирди.

    Теремоана ва Жалолов 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг чорак финалида тўқнаш келишганди. Жангда Баҳодир ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, кейинчалик икки карра Олимпиада чемпионига айланганди.

    «Мен, албатта реванш олишни хоҳлайман, чунки Олимпиададаги ғалаба меники эди деб ўйлайман. Менга бироз вақт беринг, биз албатта профессионал боксда реванш жангини ўтказамиз. Мен буни интиқлик билан кутяпман», деди Теремоана.

    Маълумот учун, ўтган йилнинг ноябрь ойида Эдди Хирн бошчилигидаги Matchroom Boxing промоутерлик компанияси 26 ёшли австралиялик чарм қўлқоп устаси билан шартнома имзолаганди. У проф боксда ҳозирга қадар 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида нокаут билан ғалаба қозонган.

    Жуниор бугун, 8 январь куни ўз мамлакатида германиялик Осасу Отобо билан, Баҳодир Жалолов эса 6 февраль куни Канаданинг Монреал шаҳрида франциялик Девид Спилмонт билан жанг қилади.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates