Автомашинанинг каналга тушиб кетиши натижасида бир оиладан 4 киши вафот этган

    Хавфсизлик 19 октябр 2020 1205

    Ангорда автомашинанинг каналга тушиб кетиши натижасида ёнғин келиб чиқди. Қурбонлар бор.

    2020 йил 18 октябрда соат 23:00да Сурхондарё вилояти Ангор тумани «Қорабоғ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1433 километрида Некция-3 русумли автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

    Аниқланишича, йўлнинг юқорида кўрсатилган қисмида «Самарқанд- Термиз» йўналишида ҳаракатланиб келаётган транспорт воситаси ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши натижасида йўналишдан чиқиб кетиб, йўл бўйлаб оқиб ўтувчи каналга тушиб кетган ва автомобилда ёнғин келиб чиққан.

    Натижада транспорт воситасининг 27 яшар ҳайдовчиси, унинг 27 яшар турмуш ўртоғи, ҳамда 3 ва 4 ёшли фарзандлари оғир даражадаги тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

    Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 19 октябрда Ангор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates