Автомобиль олди-сотди жараёнларини онлайн амалга оширишга рухсат берилади

    Сотувчи маълумотларни E-notarius порталига киритади, сўнгра нотариус видеоконференсалоқа орқали битимни тасдиқлайди.

    Энди автомототранспорт воситаларининг олди-сотди жараёнларини онлайн тарзда амалга ошириш мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева хабар берди.

    Бундан автомобиль сотувчиси “E-notarius” ахборот портали орқали фойдаланиши мумкин.

    Порталга кирганда “Нотариал ҳаракатни расмийлаштириш” бўлимини танлаб, шахсий маълумотларни киритиш керак, шундан сўнг нотариал ҳаракат амалга оширилади.

    Сотувчи солитаётган автомототранспорт воситасини танлаб, унинг нархини киритади. Шу билан бирга, харидорнинг ЖШШИРини, паспорт рақами ва церийасини ҳамда телефон рақамини киритиши керак.

    Ундан кейин сотиб олувчининг телефон рақамига СМС-хабарнома юборилади. Бунда харидор ҳаволага кириб, Фасе-ИД орқали верификациядан ўтади ва ўз розилигини тасдиқлайди.

    Шундан сўнг, нотариус автоматик тарзда ёки ихтиёрий равишда танланади. Нотариус эса нотариал ҳаракатни расмийлаштиришга қабул қилиб, вақтни белгилайди ва тарафларнинг мобил телефонига СМС-хабарнома юборади.

    Белгиланган вақтда нотариус тарафлар иштирокида видеоконференсалоқа орқали нотариал ҳаракатни расмийлаштиради.

    Битимнинг асл нусхалари эса тарафларга курьерлик (почта) хизмати орқали юборилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates