Аёлларнинг севимли автомобиллари

    Биласизми? 30 июн 2021 3929

    Бугунги кунда мамлакатимиз йўлларида автомобиль бошқариб кетаётган кўплаб аёлларни учратиш мумкин.

    Аёллар автомобилни уларга ҳар томонлама қулай бўлганлиги учун, кўп ҳолларда турмуш ўртоғи ишда бўлган вақтда болаларни боғча ва мактабдан олиб, қўшимча машғулотларга олиб боришда вақт ва маблағдан ютиш учун ҳайдашади.

    2020 йилдан 2021 йилнинг шу вақтига қадар аёллар томонидан қайси автомобиль қанча харид қилинган? Қуйида юқорида келтирилган вақтлар оралиғида тузилган шартномалар бўйича келтирилган маълумотларнинг таҳлилига асосланган статистика келтирилган.

    Унга кўра, аёллар томонидан жами 45 562 дона автомобиль сотиб олинган бўлиб, умумий 14%ни ташкил этади.

    Демак, аёллар томонидан сотиб олинган автомобиллар ТОП-3 лигининг биринчи поғонасини Chevrolet Cobalt –11 036 дона сотиб олинганлиги билан, харид қилинган Cobalt автомобиллари умумий сонининг – 11% ни ташкил этади. Кейинги ўринни Chevrolet Nexia-3 – 9 889 дона сотуви билан 16 %ни кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллади. Chevrolet Lacetti – 13%, 8 309 дона автомобиль сотуви билан рейтингда учинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради «Uzauto Motors» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates