Аёлни тепиб, машинага ўтқазган ППХ ходими ишдан бўшатилди

    Воқеа-ҳодисалар 19 сентябр 2023 1604

    Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган аёл кишига ҳам шунақа муомала қиладими? сарлавҳали хабар ва унда келтирилган ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди. 

    Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Пост-патруль хизмати ходимлари Фарғона шаҳар И.Каримов ҳамда Қувасой кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган вақтда, видеотасвирдаги аёл тиланчилик билан шуғулланаётганлиги учун у билан профилактик суҳбат ўтказиш мақсадида аёлдан йўлнинг қатнов қисмидан четга чиқиши сўралган. Бундан аёлнинг жаҳли чиқиб, ходимларга фаол қаршилик кўрсатган. Аёлни ИИБ га олиб кетмоқчи бўлишганда қўлидаги ёш боласини ерга ташлаб юбормоқчи бўлган пайт ходимлар томонидан ушлаб қолинган, - дейилади Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати берган ахборотда.

    Аммо ходимнинг кейинги ҳатти-ҳаракатлари жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида хизмат текшируви ўтказилиб, касб одоби ва этикасига амал қилмай, ноўрин ҳаракатлар содир қилган ППХ ходими эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди.

    Шунингдек, вилоят ИИБ барча шахсий таркиби юқоридаги каби харакатларни содир этмасликлари юзасидан қатъий огоҳлантирилди.

    Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates