АЁҚШдаги портлашда ишчи ҳалок бўлди

    Шу йилнинг 25 октябрь куни Наманган вилояти Чуст туманидаги АЁҚШда портлаш юз бериб, бир киши ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

    Соат 18:47 да 112 тизимига туманнинг Бирлик маҳалласида иш фаолиятини тўхтатган автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

    Ҳодиса жойига 3 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси борган. Аниқланишича, ёнғин юзага келмаган.

    Қайд этилишича, 10 тоннали ёнилғи сақлаш цистернасини бошқа жойга кўчириш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани ортидан портлаш рўй берган ва пайвандловчи ишчи ҳалок бўлган.

    Вазирлик ҳодиса сабаблари ва етказилган зарар миқдори ўрганилаётганини маълум қилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates