Энг кўп сифатсиз бензин Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида аниқланди

    Жорий йилнинг январ – сентябрь ойларида хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 225 та ҳолатда сифатсиз нефт маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди.

    Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан нефт маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича жойларда мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг январ – сентябрь ойларида хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 225 та ҳолатда сифатсиз нефт маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди.

    Натижада жами 179 миллион 39 минг литр нефт маҳсулотларининг 9 миллион 150 минг литри сифатсизлиги боис истеъмолга чиқарилмади.

    Сифатсиз нефт маҳсулотлари энг кўп аниқланган ҳолатлар, асосан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.