Энергетика соҳасида илғор лойиҳалар Австрия билан ҳамкорликда амалга оширилади

    Жорий йил 11 июнда Ўзбекистон Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов Вена шаҳрида Австрия Федерал молия вазири ўринбосари А.Райхардт билан учрашув ўтказди.

    Унда Федерал молия вазирлиги билан ҳамкорликда энергетика ва кимё соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш, йирик хорижий компанияларни молиялаштириш, технологик ечимларни тақдим этиш ҳамда лойиҳалар доирасида зарур ускуналарни маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида қатор йирик компаниялар вакиллари билан бизнес мулоқот уюштирилди.

    Учрашувда, шунингдек, Австрия томонидан энергетика ҳамда кимё соҳаларида ҳамкорликнинг мавжуд имкониятларини доимий равишда ўрганиб бориш ва илғор лойиҳаларни биргаликда амалга оширишни мониторинг қилиш мақсадида Ўзбекистон — Австрия ишчи гуруҳини тузиш таклифи билдирилди.

    Бизнес мулоқот якунида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Австрия Федерал молия вазирлиги ўртасида ўзаро ишчи гуруҳ тузишни кўзда тутувчи ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан Меморандум имзоланди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates