Энергетика хавфсизлиги концепцияси ишлаб чиқилади

    Бош прокуратура, Энергетика вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар, илмий муассасалар, йирик стратегик корхоналар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.

    Бугун, 14 декабрь куни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда мамлакатнинг Энергетика хавфсизлиги концепциясини ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.

    Йиғилишда, прокуратура, божхона қўмитаси, ички ишлар, энергетика, фавқулодда вазиятлар, сув хўжалиги, олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари, Ўзенергоинспекция, газ, электр таъминоти ва бошқа идоралар иштирок этди.

    Бош прокуратура, Энергетика вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар, илмий муассасалар, йирик стратегик корхоналар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиб, илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда жорий йил 25 декабрга қадар мамлакатнинг Энергетика хавфсизлиги концепциясини ишлаб чиқиш бўйича топшириғи берилди.

    Йиғилиш иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари эшитилиб, концепция лойиҳасини ишлаб чиқишга киришилди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates