"Азимут" авиакомпанияси Минералние води ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди

    23 январь куни маҳаллий вақт билан соат 04:26 да Россиянинг “Азимут” авиакомпаниясининг Минералние водидан учган самолёти "Самарқанд" халқаро аеропортига қўнди.

    Анъанага кўра, экипаж ва йўловчилар терминалда тантанали равишда кутиб олинди.

    Минералние води — Самарқанд — Минералние води йўналиши бўйича мунтазам рейслар Sukhoi Superjet 100 самолётида ҳафтада бир марта — душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

    Таъкидлаш жоизки, “Азимут” авиакомпанияси Минералние Води шаҳридан Тошкент, Қарши, Навоий, Урганч, Бухоро халқаро аеропортларига мунтазам рейсларни ҳамда Фарғона ва Наманганга чартер рейсларини амалга оширади. Бундан ташқари, авиаташувчи Тошкент ва Самарқандни мунтазам қатновлар аорқали Москва билан боғлайди.

    Азимут — бош қароргоҳи Ростов-на-Дону ва Краснодарда жойлашган Россия авиакомпанияси.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates