БАА билан ҳамкорлик лойиҳаларини давом эттиришга келишиб олинди

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов «Astrum» IT академиясида Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси билан учрашув ўтказди.

    Ушбу учрашув делегациянинг «IT Rark Rewind 2022» халқаро конференциясида иштирок этиш доирасида ташкил этилди.

    Учрашувда БАА билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва уларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, АКТ вазири БАА томонидан mGovAward халқаро танловини амалга оширишда бевосита иштирок этгани ва қўллаб-қувватлаганини алоҳида эътироф этди.

    Мамлакатда ёшларнинг салоҳиятини юксалтириш, икки давлат ўртасида IT компаниялар билан ҳамкорликда ишлаш, АКТга ёш ўғил-қизларни кўпроқ жалб этиш учун келгусида ҳам ана шундай лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.

    Учрашув сўнгида томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва БАА ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлигини ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates