БАА билан кўп қиррали ҳамкорлик кўлами кенгайтирилади

    Жорий йил 4 апрелда мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда икки томонлама шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистонда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш бўйича жорий этилаётган лойиҳалар доирасидаги навбатдаги вазифалар муҳокама этилди.

    Ўтган йилда кўрсаткичлари икки баробарга ошган ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ўсишининг ижобий динамикаси қайд этилди. Бундай ижобий динамикани сақлаб қолиш бўйича амалга оширилган вазифалар қаторида икки давлат ўртасидаги авиақатновлар сони бир неча баравар кўпайгани – ҳафтасига 44 та рейсга етказилгани қайд этилди. Ўзаро етказиб берилаётган товарлар турларини янада кенгайтириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш муҳимлиги қайд этилди. Шу муносабат билан томонлар Ўзбекистон экспорт салоҳиятини ривожлантириш Стратегиясини тайёрлаш доирасида ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

    Учрашувда мамлакатимиз ҳудудлари инфратузилмасини ривожлантириш ва саноат салоҳиятини ошириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди. БАА томони иқтисодиётдаги давлат улушини қисқартириш бўйича ислоҳотларнинг янги босқичини юқори баҳолади ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва коммунал соҳа тизимларини такомиллаштиришга қаратилган шаҳар ва туманлар бош режаларини ишлаб чиқишда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

    Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, ахборот технологияларини кенг жорий этиш масалалари алоҳида муҳокама этилди. Шу нуқтаи назардан, томонлар сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Кенгаш тузиш зарурлиги ҳақида якдил фикрга келдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates