БААда оғир жароҳат олган юртдошимизга амалий ёрдам кўрсатилди

    Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари БААнинг Шаржа аэропортида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида оғир жароҳат олган ватандошимиз ҳолидан хабар олди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

    Дипломатлар С.Ш.И. ҳолидан хабар олиш учун «Ал Қассими» касалхонасига ташриф буюришиб, консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш йўналишида бир қатор масалалар, жумладан тиббий муолажа харажатларини маҳаллий ташкилотлар томондан қопланишига эришди.

    1955 йилда туғилган С.Ш.И. амалга оширилган консуллик-ҳуқуқий тадбирлар натижасида Ватанга қайтарилди. Фуқаро ва унинг ҳамроҳи «Uzbekistan airways» компанияси томонидан бепул тақдим қилинган авиачипта билан Ўзбекистонга қайтиб кетди.

    Шунингдек, С.Ш.И. касалхонада даволаниши мобайнида унинг БААда бўлиб турган қариндошларига Шаржа халқаро аэропорти томонидан бепул меҳмонхона тақдим этилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates