Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонага ушбу шаҳардаги «Al Rashid» шифохонаси даволанаётган ватандошимиз М.А. юртимизга юбориш масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ваколатхона ходимлари ушбу мурожаат асосида мазкур шифохонага бўлиб, шифокорлар билан учрашди.
Унда маълум қилинишича жорий йилнинг 1 июль куни фуқаро А.М. соғлигидан шикоят қилиб «Dubai Hospital»га мурожаат қилган. Ватандошимизнинг соғлиги ёмонлашгани туфайли у кейинчалик «Al Rashid» шифохонасига ўтгазилган.
Олиб борилган ўрнишларга кўра, юртдошимиз 2020 йил 14 январ куни Бирлашган Араб Амирликларига сайёҳлик виза асосида келган. Айни пайтда у ушбу мамлакатда ноқонуний бўлиб тургани аниқланди. Шу билан бирга ватандошимизни Ватанга қайтариш учун ноқонуний яшаб келаётган муддатда умумий миқдори 90.000 минг дирхам (24.800 АҚШ доллари) қарзи борлиги, мазкур қарзни тўламаган тақдирда БАА ҳудудини тарк эта олмаслиги маълум бўлди.
Бош консулхона ходимларининг БАА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тегишли органлари билан олиб борган музокаралари натижасида ҳамюртимизнинг барча қарзларидан воз кечилди ва юзага келган барча муаммолар бартараф этилди.
М.А. бугун мамлакатимиз дипломатлари, БААда истиқомат қилаётган фаол ватандошларимиз ва «Аёллар ва боллаларга ёрдам кўрсатиш маркази» хайрия ташкилоти кўмагида «Дубай – Тошкент» авиақатнови билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.