Рақобат қўмитаси байрамолди чегирмалар юзасидан тадбиркорларни огоҳлантирди

    Юртимизда байрам кунлари арафасида акциялар, савдо тармоқларида харидлар учун бонуслар, чегирмалар ва кешбэклар тақдим этилмоқда.

    Ушбу кунларда байрамона чегирмалар ҳафталик ёки фақатгина махсус кунларда амал қилиниши, товарларга акция ва чегирмалар қўллаш орқали уларнинг нархлари кескин туширилганлиги, 20-30 ва ҳаттоки 90 фоизгача миқдорида чегирмалар қўлланилганлиги тўғрисида рекламалар авж олади.

    Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, айрим акция ва чегирмалар номигагина ўтказилиши, харидорлар томонидан чегирмали товарларни харид қилиш орқали уларда фойдали харид ҳаёлини уйғотиш мақсадида ушбу усуллардан фойдаланилмоқда.

    Юқоридагиларга кўра Рақобат қўмитаси тадбиркорлик субъектларини истеъмолчиларга тўғри ва тушунарли маълумот тақдим этиш ҳамда акция ва бошқа тадбирларни амалдаги қонунчилик талаблари доирасида ўтказиш мақсадга мувофиқлиги, агарда қонунчилик талаблари бузилган тақдирда белгиланган тартибда чора кўрилиши юзасидан огоҳлантиради.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates