Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасидаги санитария ва фитосанитария шартлари тўғрисида Жаҳон савдо ташкилоти аъзо давлатларини хабардор қилиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига қўшимча вазифалар юкланди:
- озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш учун қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қоидалар, низомлар тўғрисида ЖСТ аъзо давлатларини мунтазам хабардор қилишни таъминлаш;
- санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари тўғрисидаги лойиҳаларни эътироз ва таклифлар олиш учун ЖСТ аъзо давлатларига юбориш;
- ЖСТ аъзо давлатларининг эътироз ёки таклифлари ва қаршиликлари асосида чора-тадбирлар лойиҳаларини қайта ишлаш учун ташаббускор ваколатли давлат органларига киритиш;
- ЖСТ аъзо давлатлари ва манфаатдор томонларнинг асосланган сўровларига жавоблар юбориш.
Президент фармонига мувофиқ, Жаҳон савдо ташкилотининг Санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари тўғрисидаги битими (SPS Agreement) талабларидан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг марказий аппаратида 3 та штат бирлигидан иборат Санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари бўйича ахборот маркази ташкил этилди.