Шу йилнинг 24-29 март кунлари Озарбайжонда ўтган бокс бўйича “Great silk way” халқаро турнири якунланди.
Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза, жами 16 та медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.