Жанг Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида "Глобал бокс форуми" доирасида ташкил этилади. Ўша куни Баҳодирга Баҳрайн шарафини ҳимоя қилувчи, келиб чиқиши россиялик бўлган Данис Латипов рақиблик қилади.
Боксчилар 2020 йилнинг март ойида Амманда ўтказилган лицензион турнирда ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда Баҳодир очколар эвазига ғолиб чиққанди.
Ушбу жанг янги ташкил этилган IBA Pro бокс серияси доирасида ўтказилади. Бокс сериясида ЖЧ ва Олимпия ўйинлари совриндорлари ҳам рингга кўтарилиши кутилмоқда. Мазкур жанг формати 5 раундлик ҳисобланади. 2023 йилдан бошлаб жанглар 7 раундлик форматга ўтказилиши мумкин. Жанглар 5 нафар ҳакам томонидан баҳоланади.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов 27 ноябрь куни АҚШда мезбон Кёртис Харперга қарши рингга кўтарилган ва рақибини 4-раундда нокаутга учратганди.