Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent хабар қилди.
Таъкидланишича, маҳаллий қозонхоналар фаолияти тўхтатилиш давомийлиги икки кун бўлиб, бу 1 апрелдан 31 майгача амалга оширилади.
Иссиқ сув таъминоти ўчириладиган иккинчи муддатда барча 3 та иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхона (“Тошкент Иссиқлик маркази”, “Тошкент иссиқлик электр маркази”, Veolia Energy Tashkent)нинг марказий қозонхоналари фаолияти тўхтатилади: давомийлиги — 4 кун; давр — 15 апрелдан 31 майгача.
Ушбу давр мобайнида Тошкент шаҳридаги иссиқ сув таъминоти тизимини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни амалга оширилади. Veolia Energy Tashkent компанияси ходимлари келгусидаги иситиш мавсумида янада самарали ва ишончли иссиқлик таъминотини етказиб бериш мақсадида эскирган коммуникацияларни алмаштириб, иссиқлик тармоқларини модернизация қилади. Ўчириш жадвали кейинроқ эълон қилиниши айтилган.