Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизмати нархи оширилади

    Янги тарифлар 2023-2024 куз-қиш мавсуми (иситиш мавсуми) расмий якунланган кундан бир кун ўтиб кучга киради. Юридик шахслар ва бюджет ташкилотлари учун 2023 йил 2 декабрдан кучга кирган тарифлар ўзгаришсиз қолди.

    Ўсиш электр энергияси, газ, ичимлик суви ва канализация хизматлари, шунингдек, иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналар учун сотиб олинган иссиқлик энергияси нархларининг ошиши билан боғлиқ.

    Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2024 йил 8 февралдаги 97-сессиясида «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК томонидан хизмат кўрсатувчи кўп қаватли турар-жой биноларида яшовчи аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун янги тарифларни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Батафсил маълумотлар Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарорида келтирилган ҳамда яқин вақт ичида Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан ҳам тўлдирилади.

    Аҳолига иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун янги чакана тариф 15 фоиз ўсиб, 2019 йилдан бери амалда бўлган 91 960 сўм/Гкал ўрнига 105 754 сўм/Гкални ташкил этади. Бу шуни англатадики:

    Янги тарифлар 2023-2024 куз-қиш мавсуми (иситиш мавсуми) расмий якунланган кундан бир кун ўтиб кучга киради.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли Қарорининг 95-бандига мувофиқ, истеъмолчи иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун аванс тўловларини (олдиндан тўловларни) амалга оширганда, етказиб берувчи («Veolia Energy Tashkent») тўлов вақтида амал қилган тарифлар бўйича (аванс тўловлари муддати учун, лекин 12 ойдан ошмаган) ҳисоб-китоб қилади.

    Юридик шахслар ва бюджет ташкилотлари учун 2023 йил 2 декабрдан кучга кирган тарифлар ўзгаришсиз қолди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates