Бу ҳақда шифокорлар маълумотларига таяниб, Agence France-Presse хабар бермоқда.
Биргина жума кунги намойишларда беш киши ҳалок бўлди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари намойишларни тарқатиш учун резина ўқ ва сув пуркагичлардан фойдаланмоқда. Намойишчилар кўчаларга таёқ ва тошлар билан чиқишмоқда. Уларнинг кўпчилиги мотоцикл дубулғаларини кийиб олган. Ҳарбий вертолётлар мамлакат пойтахти Дакка узра парвоз қилаётгани кузатилди. Кўчаларга зирҳли техникалар чиқарилди, деб хабар беради report.az.