Қонун билан ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилади

    Жорий йил 19 июлда Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

    Унда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибида кўриб чиқилиши режалаштирилаётган «Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама этилди.

    Таъкидланганидек, аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинишини кучайтириш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдам турлари кенгайтириб бориляпти.

    Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг зиммасига дафн этиш учун нафақани бериш вазифасини юклатишга, унинг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатларини белгилашга, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича судларга ва маъмурий судларга мурожаат қилишда давлат божини тўлашдан озод этишга тааллуқли ўзгартиришлар киритилмоқда.

    Бундан ташқари, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланиши учун даволаш муассасасининг хулосаси талаб этилмаслиги белгиланмоқда.

    Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар, ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар йўқолган ёхуд яроқсиз ҳолга келган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картасини ёки биометрик паспортини алмаштиришда давлат божини тўлашдан озод қилинишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиляпти.

    Сенаторларнинг фикрича, Қонун аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш, жамиятда аҳолига ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишда муаммо ва тўсиқларни бартараф этишга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, инсон ҳуқуқлари ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ишончли тарзда ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилишга, ҳуқуқий механизмларни миллий қонунчилигимизда мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Мажлис сўнггида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates