Жанубий Кореянинг Namseul Университетида «Ўзбекшунослик» кафедраси очилди

    Жорий йил 17 июлда Корея Республикаси Чеонан шаҳрида жойлашган Namseul университетида «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетининг «Ўзбекшунослик» кафедраси ташкил этилди.

    Икки университет келишуви асосида очилаётган «Ўзбекшунослик» кафедраси ўз фаолиятида хорижий давлатларда Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини ўрганишни кенг тарғиб этиш орқали мамлакатимизга сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ёрдам беради.

    Namseul университетнинг вице-президенти, профессор Юн-Сеок Ли кафедранинг Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини Жанубий Кореяда кенг тарғиб этишда муҳим ўринни эгаллашига ишонч билдирди. Юн-Сеок Ли томонидан «Ўзбекшунослик» кафедрасига масъул этиб университетнинг Ўзбекистонлик профессори Зоир Саттаров тайинланди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Эслатиб ўтмиз, жорий йил 25 июнда Туркия Республикаси Истанбул Университетида «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетининг «Ўзбекшунослик» кафедраси ташкил этилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates