Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахсларга чора кўрилди

    Бухоро туманида 3,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Бухоро туман бўлими, "Ўзенергоинспекция" ҳудудий бошқармаси ва туман ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида "Б." МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи фермер хўжаликлари масъул шахслари қуввати 55 кВт бўлган сув насосини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан яширинча улаб, 3,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169 моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates