Банк фаоллиги индекси: қайси банклар рейтингда пастлади?

    17 та йирик банклар орасида тўрттаси ўз ўринларини сақлаб қола олмади.

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2024 йилнинг III чораги учун "Банк фаоллик индекси"ни янгилади. У мамлакатдаги 31 та тижорат банклари учун, банкларнинг ҳажмига қараб 17 та йирик ва 14 та кичик банкларга гуруҳланган ҳолда ҳисоблаб чиқилган.

    Индекс 27 турдаги коэффициентларни гуруҳлаштириш, республика ўртача коэффициенти ёки Базел қўмита талаблари билан солиштириш ва рейтинглаш асосида аниқланади. Ушбу рейтинг Ўзбекистонда банк сектори барқарорлигини баҳолашнинг муҳим воситаси бўлиб, мамлакат молия тизимини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Мазкур тадқиқотнинг асосий мақсади хусусий секторнинг банк активларидаги улуши динамикасини мониторинг қилиш, банк соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари самарадорлигини баҳолашдан иборат.

    Рейтинг натижалари банклар поғоналарининг турлича динамикасини кўрсатди. 17 та йирик банклар орасида тўрттаси ўз ўринларини сақлаб қола олмади, учта банк эса ўз позицияларини яхшилади. Шу билан бирга, 10 та банк ўз поғоналарини ўзгаришсиз сақлаб қолишди, бу эса банк секторда рақобатнинг кучайганлигини кўрсатади.

    Йирик банклар рейтингида Топ-6 банк — “Капиталбанк”, “Трастбанк”, “Азия Алянсбанк”, “Ҳамкорбанк”, “Ипак йўли банк”, “Ориент финансбанк” ўз ўринларини сақлаб қолди. “Микрокредитбанк” жорий чоракда энг яхши натижани кўрсатиб, ўз позициясини бирданига икки поғонага яхшилади ва рейтингда 11-ўринни эгаллади. “Ўзсаноатқурилишбанк” молиявий оммабоплик бўйича ва активлар сифати бўйича 1 поғонага, ликвидлилик бўйича бирданига 3 поғонага кўтарилгани сабабли умумий рейтингда ўз ўрнини 1 поғонага яхшилаган.

    Давлат улуши мавжуд йирик банклардан “Халқ банки” умумий рейтингда 1 поғонага кўтарилишига молиявий оммабоплик ва ликвидлилик бўйича 1 поғонага, бошқарув самарадорлиги бўйича 2 поғонага юқорилашиши туртки берган. “Ўзмиллийбанк”нинг умумий рейтингда 1 поғонага тушиб кетиши 2 та асосий кўрсаткичларда: бошқарув самарадорлиги 2 поғонага ва ликвидлилик бўйича 1 поғонага пасайгани билан изоҳланади. Шунингдек, “Бизнесни ривожлантириш банки” молиявий воситачилик кўрсаткичи бўйича 4 поғонага пастлаши унинг умумий рейтингдаги ўрнини 1 поғонага пасайтирган. Рейтингнинг молиявий воситачилик кўрсаткичи бўйича “Микрокредитбанк” 2 поғонага ва “Бизнесни ривожлантириш банки” 4 поғонага пастлаган.

    2024 йилнинг III чорагида кичик банклар рейтингида қуйидаги динамика кузатилмоқда: тўртта банк ўз позицияларини яхшилашга муваффақ бўлди. Энг яхши натижани 5 поғонага кўтарилиб, умумий рейтингда 8-ўринни эгаллаган “Янги Банк” кўрсатди. Бундан ташқари, тўртта тижорат банки ўз позицияларини бир поғонага оширди, бу эса уларнинг фаолиятидаги ижобий ўзгаришлардан далолат беради. Бироқ, тўртта банк ўз натижаларини ёмонлаштирди, бу турли омиллар, жумладан, бозор конъюнктурасининг ўзгариши ва ички операцион муаммолар билан боғлиқ бўлиши мумкин.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates