Барча болалар туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олишга ҳақли

    Сўнгги йилларда турли оммавий ахборот воситалари орқали фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан фуқароларнинг бир неча йил кечикиб бўлса-да туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни олаётганлиги ҳақидаги хабар ёки лавҳаларга тез-тез кўзимиз тушиб турибди. Хўш, нима учун ўша фуқаролар туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни ўз вақтида расмийлаштирмаган?

    Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома боланинг туғилганлиги, унинг ота-онаси ким экани, унда кўрсатилган фактнинг тўғрилигини тасдиқловчи далил ҳисобланадиган ягона ҳужжат ҳисобланади. Боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, ўзига қулай бўлган ФҲДЁ бўлими томонидан бевосита ёки Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилиши лозим.

    Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиладиган туғилиш ва никоҳни қайд этиш, бекор қилиш, оталикни белгилаш, исмини ўзгартириш каби воқеалар ҳар бир инсон учун муҳим аҳамиятга эга.

    Ўтган йиллар давомида ФҲДЁ бўлимларида давлат хизматларини жойларга чиқиб кўрсатишнинг кенг ва тизимли амалиёти йўлга қўйилди. Сайёр хизмат, ҳуқуқий тушунтиришлар ва оммавий тарғиботлар натижасида бугунги кунга қадар, тўғилганлик ҳолатини қайд этишда муддатдан ўтиб кетиш ҳолатлари камайганини кузатишимиз мумкин. 2019 йилда Тошкент вилоятида 1 минг 256 та туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари муддати ўтказилиб қайд этилган. 2020 йилда эса бу рақам 605 тани ташкил этган. Жорий йилнинг январь-июнь ойларида эса 731 та туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари муддати ўтказилиб қайд этилди.

    Ҳозирда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга бўлмаган болаларга гувоҳномани расмийлаштириш борасида мутасадди ташкилотлар кўмагига мухтожлик бор. Тахлил қиладиган бўлсак, биргина Тошкент вилоятида мактаб ёшдаги 192 нафар болада туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома мавжуд эмас. ФҲДЁ бўлимларнинг саъй-ҳаракати билан мактабга борадиган 77 нафар ўғил-қиз туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга бўлди. 66 нафар боланинг ҳужжатлари ота-онасининг ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли васийлик ва ҳомийлик бўлимларига топширилди. 6 нафар боланинг ҳужжатлари фуқаролик судида, 60 нафар боланинг ҳужжатлари эса бошқа ташкилотларга (тиббиёт бўлимлари ва бошқа ташкилотлар) боғлиқ бўлгани ҳолда расмийлаштирилмай қолмоқда.

    Зеро, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари”да ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда боланинг туғилганлигини қайд этиш тиббиёт муассасасининг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг ёзма мурожаатларига асосан амалга оширилиши белгиланган.

    ФҲДЁ органлари фаолиятига замонавий инновацион ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши, қоғоз ҳужжатлар айланмасининг камайтирилиши, идоралараро электрон ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши натижасида никоҳ, туғилиш ва ўлим ҳолатлари ўз вақтида қайд қилинмоқда.

    Туғилганлик ва ўлим тўғрисидаги гувоҳномаларга эга шахсларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда ушбу турдаги гувоҳномаларни белгиланган тартибда расмийлаштириб бериш борасида Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда. Вилоятдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари орқали 2021 йилнинг июнь ойида умуман ҳужжатга эга бўлмаган 17 нафар шахсларга сайёр равишда туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилди.

    Ҳуррият ДУТУРАЕВА,

    ДХА Тошкент вилояти бошқармаси

    бош маслаҳатчиси

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates