Бахтим тимсолисан — байроғим!

    Фикр 16 ноябр 2020 1949

    Ҳар доим ҳурлик тимсоли — давлатимиз байроғига кўзим тушганда унда аждодларимиз орзу-армонлари, бугунги осуда кунларимиз, келажаги порлоқ эртанги кунимизни кўраман, қалбимда фахрдан ўзгача титроқни ҳис қиламан. 

    Қадимдан доно халқимиз байроқни мардлик, ғолиблик, жасорат, ғурур тимсоли сифатида ардоқлаган. «Темур тузуклари»да Соҳибқирон Амир Темур бобомиз байроқни пастга туширишни, туғни сарбознинг қўлидан тушишини мағлубият белгиси сифатида қараб, алоҳида эътибор қаратган. Буюк саркарда жанг майдонида байроқни сарбаланд ўрнатиб, жангчиларга жанговар ирода бағишлаган, энг кучли баҳодирларга мардлик тимсоли сифатида ҳадя этган. Бобокалонимиз Нажмиддин Кубро ёв қўлида шаҳид бўлсада, у маҳкам тутган байроқни қўлидан ва қалбидан ҳеч ким тортиб ололмаган.

    Аждодларимизга муносиб тарзда улар юрган излардан мардонавор қадам ташлаб, давлат рамзларимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиром қалбимизда жўш урмоқда. Бугун жаҳоннинг юксак минбарларида ҳилпираган,чет мамлакатларда тик қад кўтарган, кўкларга парвоз қилган эзгулик маёғимиз кўнглимизни ватанпарварлик нақши билан безайди.

    Халқаро танловларда чақнаган юлдузларимиз, дунё саҳналарида кўкрак кериб турган спортчиларимиз,ватан учун қалқон ҳарбийларимиз қўлларидаги эзгулик рамзи озод ва обод юртимизнинг порлоқ келажаги жилоланади. Ватан байроғини ардоқлаш ва унга муносиб бўлиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

    Осмонимизда юртимиз байроғи, кўнглимизда муҳаббат байроғи мангуга порласин!

    Муҳайё Мўминова,

    Ромитан туман «Баркамол авлод» болалар мактаби директори

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates