Бахтиёр Саидов Кая Каллас билан телефон орқали мулоқот қилди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Кая Каллас билан телефон орқали мулоқот қилди.

    "Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас хоним билан телефон орқали мулоқот ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимиз давомида икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик доирасидаги қатор мавзуларни қамраб олдик. Минтақаларимиз ўртасидаги ҳамкорлик жадал суръатлар билан юксалиб бораётганлигини таъкидладик. Кўплаб натижаларга эришдик, ҳали олдимизда янада кенгроқ имкониятлар мавжуд. Бу йил Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё — Европа Иттифоқи саммитини интиқлик билан кутмоқдамиз".

    Эслатиб ўтамиз, Эстония собиқ бош вазири, 47 ёшли Кая Каллас 2024 йил 1 декабрь куни Жозеп Боррел ўрнига Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти лавозимини расман эгаллади.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates