Энг дастлаб Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат гимнлари янгради. Бундан сўнг Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари Рустам Сапарбаев давлат рамзи бўлган байроғимиз қабул қилинган сана билан барчани табриклаб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирди.
Шоира Назира Матёқубова ўз ижодидан давлатимиз байроғига бағишланган шеърини ўқиб берди. Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Татлимурат Атамуратов миллий тимсолимиз ҳисобланган байроғимиз ҳақида ўз фикрлари ва табриклари билан сўзга чиқди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат ва жамоат арбоблари, таниқли шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат намояндалари, спортчилар, ҳарбийлар, фаол ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этиб, тадбир маданият ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.