Беда уруғидан протезгача...

    Булунғур тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилган Г.Д нинг маълум қилишича, 2022 йил 15 февраль куни туман газ таъминоти бўлими ходимлари келган.

    Улар "Газ ҳисоблагичингиз эски, янгисини алмаштириб берамиз. Шу билан эски газ ҳисоблагичингизнинг ҳисоб рақами янгисига ўтади", деган. истеъмолчи рози бўлгач, янги газ ҳисоблагич ўрнатилган. Бироқ орадан бир кун ўтиб, фуқаронинг қўл телефонига газдан 589 833 сўм қарздорлиги мавжудлиги ҳақида хабар келган. Мурожаат ўз вақтида ўрганилди ва ижобий ечим топди.

    Носоз кондиционер янгисига алмаштирилди

    Пастдарғом тумани “Кичик Найманча” МФЙда яшовчи М.Ҳ бу йил 4 март куни Самарқанд вилояти ҳокимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ариза қолдирган. Унга кўра, истеъмолчи бир йил олдин Пастдарғом буюм бозорида жойлашган “Савдо сервис” дўконидан 3 йил кафолати билан 5 миллион сўмга кондиционер харид қилган.

    Кондиционер шовқин чиқариб ишлагани учун фуқаро ишлаб чиқарувчи корхонанинг сервис хизматига мурожаат қилган. Сервис ходимлари келиб, баъзи эҳтиёж қисмини алмаштириб кетган. Бироқ шундан сўнг ҳам ўзгариш бўлмаган.

    Ушбу мурожаат Пастдарғом туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ваколат доирасида ўрганилиб, иккала томонга керакли тушунтириш берилди. Натижада фуқаро бир йил олдин харид қилган ҳаво совиткич янгисига алмаштириб берилди.

    “Янги тиш” можароси

    Жомбой тумани Алишер Навоий МФЙда яшовчи Б.С бу йил 28 март куни туманнинг Беруний кўчасида жойлашган "Садаф" стоматология поликлиникаси тиш шифокори билан икки миллион сўмлик юмшоқ протезли тиш қўйдиришга келишиб, пулни тўлаган. Бироқ шифокор келишилган юмшоқ протезли тиш эмас, аксинча қаттиқ протезли тиш қўйиб берган.

    Ҳолат туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан тегишли тартибда кўриб чиқди. Ҳар икки томонга ҳам керакли тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада истеъмолчига юмшоқ протезли тиш ўрнига қаттиқ протезли тиш қўйгани учун иккала маҳсулотнинг нархи бўйича тафовутга аниқлик киритилиб, истеъмолчига 1 миллион сўм қайтариб олиб берилди.

    Деҳқонни қийнаган муаммо

    Булунғур тумани “Кафтархона” МФЙда яшовчи А.Ж “Деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган сотувчидан ўтган йили октябрь ойи охирида 40 кг беда уруғини 1 200 000 сўмга харид қилган. Уруғни экиб суғоради. Аммо кутилган натижага эришмайди. Бунинг сабабини излаган деҳқон беда уруғи тоза эмаслигини билиб қолади.

    Шундан сўнг бу йил 7 апрель куни туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилади. Жамият ходимлари мурожаат юзасидан ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам беда уруғи деб сотилган уруғ тоза эмаслиги, ҳар хил уруғлар беда уруғи деб алдаб сотилаётганини аниқлади.

    Тадбиркорга қонуний тушунтириш ишлари олиб борилгач, тоза беда уруғидан 20 кг истеъмолчига экиш учун берилди, дейилади Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates