Беларусь билан ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича келишувларга эришилди

    Бизнес 1 феврал 2024 777

    Жорий йил 31 январь Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Беларусь Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Леонид Маринични қабул қилди.

    Жорий савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари, шунингдек, II Минтақалараро Ўзбекистон-Беларусь форуми ва бошқа йирик тадбирларни Тошкент шаҳрида ўтказишнинг ташкилий жиҳатлари муҳокама этилди.

    Форумда Беларуснинг 150 нафар минтақавий вакиллари ва етакчи саноат корхоналари раҳбарлари иштирок этиши кутиляпти. Дастур доирасида Ўзбекистондаги йирик ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюриш, ўзбекистонлик ҳамкорлар билан учрашувлар ўтказиш ва янги, ўзаро манфаатли шартномалар тузиш кўзда тутилган.

    Форум давомида ўзаро кўриб чиқиш ва келишиш учун таклиф этилган йирик қўшма лойиҳалар салоҳияти ҳамда тадбирни амалий мазмун билан бойитишга қаратилган бошқа ташкилий масалалар таҳлил этилди.

    Учрашув якуни бўйича икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ва саноат кооперацияси кўламини ошириш доирасида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича аниқ келишувларга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates