БелТАнинг хабар беришича, Лукашенконинг ишончномаси бўйича барча керакли ҳужжатлар МСКга унинг ташаббускор гуруҳи раҳбари Юрий Сенько томонидан тақдим этилди.
МСК президентликка номзод сифатида кўрсатилган шахс комиссияга сайловда қатнашиш учун ёзма ариза, биографик маълумот, иш жойи, эгаллаб турган лавозими ва бошқалар тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи маълумотнома ёки ҳужжатлар нусхасини тақдим этишини эслатиб ўтди. Президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтиш учун камида 100 минг сайловчи имзосини тўплаш керак эди.
Беларусда президентлик сайловлари 2025 йил 26 январда бўлиб ўтади. Президентликка номзодлар сифатида МСКда рўйхатдан ўтиш учун Беларусь Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби Сергей Сиранков, Республика меҳнат ва адолат партияси раиси Александр Хижняк, Беларусь Либерал-демократик партияси раиси Олег Гайдукевич ва якка тартибдаги тадбиркор Анна Канопацкая ҳужжатларини ҳам тақдим этди, деб хабар беради tass.ru.