Ташриф доирасида делегация аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлари, иккинчи Ўзбекистон-Беларусь аёллари бизнес-форумида иштирок этиши назарда тутилган.
Айни вақтда мазкур бизнес-форум доирасида икки мамлакат аёл тадбиркорлари иштирокида иқтисодиётнинг турли тармоқ ва соҳаларига доир мавзулар бўйича қатор секция йиғилишлари ўтказиляпти, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.