Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Озарбайжон элчихонасига ташриф буюрди

    Хабарингиз бор, жорий йил 25 декабрда Қозоғистон Республикасининг Ақтау шаҳрида «Озарбайжон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг йўловчи самолёти авиҳалокатга учради.

    Мазкур фожиа барчанинг қалбини ларзага келтирди.

    Ушбу мудҳиш ҳодисада жабр кўрган Озарбайжон, Қирғизистон, Россия ва Қозоғистон фуқароларининг оила аъзоларига, яқинларига Ўзбекистон Республикаси Президенти, парламенти ва ҳукумати чуқур таъзиясини билдирди.

    Жумладан, бугун Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Озарбайжоннинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасига ташриф буюриб, элчи ва у орқали бутун қардош Озарбайжон халқига ҳамдардлигини билдирди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Аввалроқ мазкур ҳалокат муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева парламент юқори палатаси номидан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, талофатдан жабрланганларнинг барчасига тез орада соғайиб кетишни тилаб, Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси Сахиба Гафаровага хат йўллаган эди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates