Бельгия Фаластин давлатини тан олди

    Бельгия Фаластинни давлат сифатида тан олган давлатлар гуруҳига қўшилди.

    Бу ҳақда Бельгия Бош вазири Барт Де Вевер БМТ Бош Ассамблея сессияси чоғида маълум қилди, деб хабар берди report.az.

    “Бельгия ҳар доим икки давлат тамойилини ҳимоя қилиб келган ва бугун Нью-Йорк декларациясини имзолаган давлатлар қаторига қўшилди. Фақат шундай ечим Исроил ва Фаластин халқига тинчлик ва хавфсизликда ёнма-ён яшаш имконини беради”, деб таъкидлади ҳукумат раҳбари.

    “Исроиллик сиёсатчилар, жумладан, Бош вазир [Биньямин Нетаньяху]нинг Фаластин давлати мавжуд бўлмайди, деган сўнгги баёнотлари бу масалада фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча сабабдир. Шунинг учун Бельгия бугун Фаластин давлатини тан олганини эълон қилган давлатлар гуруҳига қўшилиш орқали бутун дунёга кучли сиёсий сигнал юбормоқда”, деди Вевер.

    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates