Беморга ўз вақтида ёрдам бермаган шифокор жазоланди

    Саломатлик 27 май 2020 1356

    Сирдарё тумани “Адолат” МФЙда яшовчи истеъмолчи Д.М. Сирдарё туман шошилинч тез тиббий ёрдам муассасасига йўлланма билан боришига қарамай, унга тез тиббий ёрдам кўрсатилмаган. Ўз вақтида керакли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланмаганлиги оқибатида шифохонада беморнинг қон босими янада кўтарилган.

    Истеъмолчи билдирган эътирозли мурожаати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда туман соғлиқни сақлаш бўлинмаларига истеъмолчининг ҳуқуқи ҳимоя қилиниши юзасидан сўров хати юборилди.

    Натижада Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тегишли ишлар амалга оширилиб, Д.М.га керакли тиббий дори воситалари етказилди. Сарсонгарчиликка йўл қўйган, ишига нисбатан бефарқ бўлган туман шифокорига нисбатан хайфсан интизомий жазоси тайинланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates