Бешариқда яна контрафакт дарсликлар аниқланди

    34 номдаги контрафакт китоб нусхалари сотилаётганлиги ва ушбу китоблар давлат стандартига умуман жавоб бермаслиги аниқланди.

    Фарғона вилоят адлия бошқармасига мурожаат келиб тушди. Аризада Фарғона вилоятида жойлашган “I.B.R.” масъулияти чекланган жамият томонидан жами 34 номдаги контрафакт китоб нусхалари савдо дўконида сотилаётганлиги, муаллифлик ҳуқуқи бузилаётганлиги юзасидан қонуний чора кўриш сўралган.

    Ўрганишлар давомида очиқланишича, Бешариқ туманида жойлашган “I.B.R.” тадбиркорлик субъектига қарашли савдо дўконида 9-10-11-синф ўқувчилари учун мўлжалланган Алгебра, Физика, 5-9-синфлар учун она тили, кимё, адабиёт (5-6-7-8-9-10-синф), Ўзбекистон тарихи (7-8-9-10-синф), дарсликлари, “New Round-Up", "New Round-Up" 3,4,5,6,7 каби жами 34 номдаги контрафакт китоб нусхалари сотилаётганлиги ва ушбу китоблар давлат стандартига умуман жавоб бермаслиги аниқланди.

    Ҳолат юзасидан Фарғона вилоятида жойлашган “I.B.R.” МЧЖ раҳбари “H.D.” га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1771-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда хал этиш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.

    Суд томонидан жамият раҳбари “I.B.R.” Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1771-моддасига асосан ҳуқуқбузар деб топилиб унга нисбатан маъмурий жарима жазоси тайинланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates