баннер
18 апр 2025
00:04

    “Безовта оёқлар” синдроми нима?

    Баъзи дорилар мазкур синдромни қўзғатиши ёки симптомларни ёмонлаштириши мумкин.

    Нерв тизимининг бузилиши билан боғлиқ бўлган мазкур синдром кўпинча одамларнинг уйқу режимига ва ҳаёт сифатига салбий таъсир қилади. Кўпинча кечаси ёки дам олиш вақтида оёқларда пайдо бўладиган ноқулайлик ва мажбурий ҳаракатлар билан тавсифланади.

    Ноқулайлик ҳисси синдромнинг асосий белгиларидан бири саналади. Мутахассислар фикрича, бу туйғу кўпинча «ёниш» ёки «қичишиш» деб ҳам таърифланади. Яна бир муҳим белгиси одамлар ўзлари ҳис қилган ноқулайликни енгиш учун оёқларини ҳаракатлантириш зарурлигини ҳис қилади. Шунингдек, безовта оёқ синдроми кўпинча уйқу тартибига жиддий таъсир қилади. Симптомлар, айниқса, кечқурун ва тунги соатларда оғир бўлиб, ухлашда қийинчиликларга олиб келиши мумкин.

    Безовта оёқ синдромининг аниқ сабаби номаълум. Аммо, бир нечта омиллар ушбу синдромнинг ривожланишига ёрдам беради.

    Булар:

    • Генетик мойиллик, яъни Оила аъзоларида ушбу синдром тарихи бўлган одамларда хавф юқори.
    • Темир танқислиги: Темир танқислиги безовта оёқ синдромининг хавфини ошириши ёки симптомларни ёмонлаштириши мумкин
    • Ҳомиладорлик: Ҳомиладорлик даврида гормонал ўзгаришлар ва қон ҳажмининг ортиши ҳам мазкур синдром белгиларини келтириб чиқариши мумкин.
    • Баъзи дорилар: Шифокорлар фикрича, баъзи дорилар ҳам бу синдромни қўзғатиши ёки симптомларни ёмонлаштириши мумкин. Масалан, антидепрессантлар, оғриқ қолдирувчи дорилар.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech