Bild: Европа Иттифоқи сигаретани тақиқлаш бўйича таклиф тайёрламоқда

    Европа Иттифоқи Кенгаши Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсияларига мувофиқ, электрон сигареталар ва фильтрланган тамаки маҳсулотларини тақиқлаш бўйича таклиф тайёрламоқда.

    Бу ҳақда Bild нашри қўлга киритган ҳужжатларга асосланиб маълум қилди.

    Европа Иттифоқи Кенгаши ЖССТнинг “сигаретларнинг жозибадорлигини камайтириш” бўйича тавсияларини қўллаб-қувватлайди. Брюссель “фильтрланган сигаретларни ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва тарқатишни тақиқлашни” таклиф қилади. Электрон сигаретларни тақиқлаш “тартибга солишнинг қўшимча варианти” бўлади, деб хабар берди report.az.

    Таъкидланишича, таклиф этилаётган чора-тадбирлар Европа Иттифоқидаги тамаки бозори ва тегишли қоидалар учун жиддий оқибатларга олиб келади. Биргина Германияда, Bildнинг таъкидлашича, сигаретларнинг тахминан 95 фоизи фильтрларга эга. Шу боис, Европа Иттифоқининг потенциал янги чоралари “де-факто сигаретани тақиқлашга тенгдир”.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates