баннер
18 мар 2025
02:20

    The Sunday Times: Украинага 10 000 дан ортиқ тинчликпарвар кучлар юборилиши мумкин

    Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер Украина учун Ғарб тинчликпарвар кучларини яратиш режаларини баён қилди. У “учдан ортиқ мамлакат”нинг қўллаб-қувватлашига эришди, деб ёзади The Sunday Times.

    Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер бир кун аввал бўлиб ўтган ЕИ етакчилари ва НАТО вакилларининг онлайн конференциясида Украина учун 10 мингдан ортиқ кишилик Ғарб тинчликпарвар кучларини яратиш режаларини айтиб ўтди, деб хабар берди Буюк Британиянинг The Sunday Times газетаси 16 март, якшанба куни йиғилишда иштирок этган манбаларга таяниб.

    “Ҳукуматнинг юқори мартабали манбалари, бош вазир қуруқликдаги қўшинларни етказишни таклиф қилган учта давлатдан кўра “сезиларли кўпроқ” давлатларнинг қўллаб-қувватлашини таъминлаганини айтди, аммо бу кучларнинг асосий қисми Буюк Британия ва Франциядан келиши мумкин”, деб ёзади газета ва Россия ҳарбий ҳужумидан тўрт йилдан буён ҳимояланаётган мамлакатга “муҳим кучлар” ва “катта давлатларнинг” жалб қилинганини қўшимча қилди. Яна кўплаб давлатлар “бошқа йўллар билан ўз ҳиссаларини қўшишади”, деб ёзади The Sunday Times Буюк Британия ҳукуматининг юқори мартабали амалдоридан иқтибос келтирган ҳолда.

    Жами 35 га яқин давлат миссияга қурол етказиб бериш ҳамда логистика ва разведка ёрдамини кўрсатишга келишиб олди, деб ёзади газета. Йиғилиш иштирокчиларининг фикрича, бу “Россия ва Украина ўртасида ўт очиш тўхтатилган тақдирда” Кремлни янги босқинни бошлашдан қайтариши мумкин. Стармернинг кўп миллатли тинчликпарвар кучларни яратиш режалари “оператив босқич”га ўтаётганини айтди, деб хабар беради dw.com.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech