Биологик фаол озуқавий қўшимчалар бу нима? "БФҚ" лар дори воситаси ҳисобланмайдими?

    Биласизми? 19 май 2021 13294

    Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати бу саволга соҳа мутахассислари томонидан берилган жавобларни тақдим қилди.

    — Балансли овқатланиш – соғлиғимизнинг асосидир. Биологик фаол озуқавий қўшимчалар бизнинг парҳезимиз меъёрида бўлишини таъминлаш учун лозим бўлган бирикмалар мажмуидир.

    Улар ўсимлик, ҳайвонот ёки минерал хом-ашёлардан олинадиган табиий моддалар ҳисобланади, шунингдек, кимёвий ёки баъзи ҳолларда микробиологик синтез орқали ҳам қўлга киритилиши мумкин.

    Биологик фаол қўшимчалар минераллар, витаминлар, озуқавий толалар, ўсимлик экстрактлари, тўйинмаган ёғли кислоталар, аминокислоталар ва бошқаларни ўз ичига олган табиий комплекслардир. Улар овқатланишдаги камчиликларни бартараф этиб, соғлом моддаларни ўзлаштиришини кучайтиради ҳамда тананинг ички қувватини кучайтириб, кўплаб касалликларнинг хавфини камайтиради.

    Озуқавий биофаол маҳсулотлар озиқ-овқат ва дори воситаларидан қуйидаги мезонларга кўра ажратилади:

    • Озуқаланишнинг оптимал физиологик рационига эришиш учун БФҚ қўшимчалардан фойдаланиш зарурияти;
    • БФҚ маҳсулотларининг савдоси маълум дозаларда озиқ-овқат маҳсулотларидан алоҳида юритилиши;
    • БФҚ маҳсулотларида фармакологик таъсирнинг йўқлиги;
    • БФҚ маҳсулотларида ножўя таъсирнинг йўқлиги;
    • БФҚ инсон организми ва тизимининг физиологик барқарор бўлмаган ҳолларда уларнинг функционал фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланганлиги;

    Биофаол озуқавий қўшимчалар дори воситалари сирасига кирмайди❗️

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates