Бир бора келинг....

    Бўш вақтда 12 март 2021 1689

    Юрагим гупиллаб уриб кетяпти, онажон бошимни силанг шу кеча. Бардошим чокидан сўкиляпти, онажон ёнимга келинг шу кеча, Кўнглим кўзгулари тирналиб кетди. Сўзлар қовушмади тўкиляпти...

    Онажон, ўзимни қандай овутай, соғинчнинг тобига қандай берай дош. Бир ўзим елкамда шунча дард билан, тўкилиб боряпман, етмайди бардош. Айтинг, мен энди нимани кутай, ўзимни қандайин овутай она, бир ўзим дийдираб, бир ўзим қақшаб, қай юпанч изидан югурай яна?

    Онажон, ўзимни алдаб яшадим, армонлар, азоблар йиғлаб қолсин деб. Онажон, ўзимни сизлаб яшадим, ўзимдан бошқани паноҳ билмай деб. Лабимда табассум, юзимда кулгу, онажон, ўзимн аяб яшайман, энг тўкис бахтга эга бўлдим деб, керагида ўзимни авраб яшайман.

    Кўркам шаҳарда кўкрак керолмай, онажон мунғайиб ўтиб кетяпман, барча ситамларни ичимга ютиб, соғинч деган юкни ортиб боряпман. Тошкентнинг йўлига кўзини тикиб, ёлғизгина опам тушлар кўради, юрагин чангаллаб, бизларни ўйлаб, тўнғич акам, ухламай тонг оттиради.

    Менчи-мен, бир йилда баъзан боролмай рўзғорим ғорини ўйлаб юраман. Дўстим ким, душман ким, фарқига бормай, ҳаммага бош эгиб салом бераман. Ўзимча меҳрибон, ўзимча ғамхўр бир она мениг-ча бўлар-да дейман, қизларим кўзига мулойим боқиб, борига шукрлар этай-да дейман.

    Аслида оқибат йироқлаб кетди. Соғинчнинг бўйлари осмонга етди. Йўлларга интизор термулиб турган дадамнинг руҳлари узоққа кетди. Бағрим тош, кўзим ёш, ўзимчи бебош, ёлғондан қадримга йиғлайман она, шунчалар олисми Бухоро дея, ўзимдан ўпкалаб яшайман яна.

    Кўзларимдан ўтди сиймоларингиз, бошимни бир силаб, қўйинг онажон. Тушимда бўлса ҳам жилмайиб майин, менга йўл кўрсатиб туринг онажон. Ўзимча мағрурман, ўзимча доно, баъзан ҳаволаниб кетаман она, ёлғонлар оралаган умрим йўлига сохта нақшларни соляпман мана.

    Ўзингиз парвона, руҳингиз паноҳ, мен сизга бир муддат дардимни айтай, онажон, бир зумга ёнимга келинг, ҳидларингизга бир марта тўяй.

    Бугун мен йиғладим соғинч қийнади, ожиз қолдим унинг қошида она. Қўлларимдан тортиб, хаёллар аро сизга олиб борди, дилдаги маъво. Агар эшитсангиз туйғуларимни, шу кеча ёнимга келинг онажон, бир зумга, бир нафас, бир сонияга, менинг дардларимни олинг онажон!!!

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates