Одам ичкаридан ташқарига яшайдими ёки ташқаридан ичкаригами?

    Ҳаётида рўшнолик кўрмаган бахтиқаро йигит ўзини отмоқчи бўлди. У ҳеч кимнинг эътиборини тортмаслик ва одамларни безовта қилмаслик мақсадида худкушлик учун қабристонни танлайди...

    Эрих Мария Ремаркнинг “Қора ҳайкал” (олмонча: Der schwarze Obelisk) романи Биринчи жаҳон уруши тугагандан кейинги даврда, Германияда глобал иқтисодий инқироз ва гиперинфляция пайтида инсонларнинг ҳаётини тасвирлайди. Асарда урушдан кейинги ҳаётга қайта мослаша олмаётган собиқ аскарлар ҳаёти “Кечиккан ёшлик ҳикояси” сифатида таснифланади. Асар Ремаркнинг “Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ” ва “Ортга йўл” романларининг мантиқий давоми ҳисобланади.

    Роман фақатгина уруш оқибатлари, инфляция, халқнинг турмуш тарзи ҳақида бўлса, унинг худди шу мавзуларда ёзилган асарлардан қандай устунлигию ўзгачалиги бўлар эди. Ремаркнинг Ремарклиги нимада?!

    Унинг кундалик ҳаёти оддий ва ҳатто кулгили кўриниши мумкин, бироқ Ремарк айнан шу оддийлик орқали жамиятнинг ички фожиасини очиб беради. Юзлаб одамларнинг қабртошига ўчмас ёзувлар битаётган Лйудвиг аслида жамиятнинг ўчиб бораётган қадриятларига, одамларнинг сўниб бораётган руҳига гувоҳ бўлади. «Қора ҳайкал» деб аталган обида эса шунчаки тош эмас, балки бутун даврнинг тимсоли: урушдан чарчаган, иқтисодий инқироз босимида эзилган, эртанги кунига ишончи қолмаган жамиятнинг руҳи эди.

    Бир ўринда Людвиг дўсти Георг билан шундай суҳбатлашади:

    – Одам ичкаридан ташқарига яшайдими ёки ташқаридан ичкаригами?

    – Одам шунчаки яшайди...

    Жавоб шунчаки яшаётган Георг Кролнинггина жавоби эдими, сизу биз қандай яшаймиз?!

    Ҳамма айтадиган «урушдан кейинги воқеалар» эса шунчаки Людвигнинг изтироб ва ўйлари фонида кечади.

    Ремаркнинг ушбу романи ҳақида эшитган ўқувчининг диққатини бирданига асар номи тортади. Нега “Қора ҳайкал?” Асар катта кечинмалар фожиаси ҳақида, бир инсоннинг бутун ҳайкалдек қора умри ҳақида, эҳтимол, инфляция каби ўз қийматини кутаётган туйғулар ҳақидадир. Романни роман қилиб турган, бутун бир йигит тақдирини касалликдан «тузалиб» остин-устун қилиб юборган Изабелла образига атай тўхталмадим. Қолган хулосаларни сизга илинаман. Қора ҳайкал ким, нима — ўқиб чиққанингизда, албатта, бирга муҳокама қиламиз... Сиздан бутунлай бошқа хулосалар кутишга ҳам тайёрмиз.

    Романдан иқтибослар:

    Роман 1956 йилда нашр этилган, бироқ Ремарк бу асар устида 1920-1930 йилларда, “Уч оғайни” асарини ёзиш билан параллель равишда иш олиб борган.

    Рашид Хўжамов

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates