2025 йилнинг “Энг намунали туман ва шаҳар” ҳамда “Энг намунали вазирлик ва идора” танловлари ғолиблари аниқланди

    Ғолиблар диплом, пул мукофотлари ва 3 миллион сўмлик китоблар тўплами билан тақдирланди.

    12 декабрь куни Миллий гвардиянинг Маънавият ва маърифат марказида “Энг намунали туман ва шаҳар” ҳамда “Энг намунали вазирлик ва идора” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

    “Энг намунали туман ва шаҳар” танловида:

    • 1-ўрин – Қашқадарё вилояти Қамаши тумани;
    • 2-ўрин – Тошкент шаҳар Чилонзор тумани;
    • 3-ўрин – Бухоро вилояти Вобкент тумани ва Андижон вилояти Балиқчи туманлари ғолиб деб топилди.

    “Энг намунали вазирлик ва идора” танловида эса қуйидаги натижалар қайд этилди:

    • 1-ўрин – Бош прокуратура;
    • 2-ўрин – Божхона қўмитаси;
    • 3-ўрин – Навоий кон металлургия комбинати.

    Шунингдек, қуйидаги қўшимча номинациялар бўйича вазирлик-идоралар тақдирланди:

    • “Давлат тилида иш юритиш бўйича энг намунали вазирлик-идора” номинацияси – Адлия вазирлиги;
    • “Энг фаол тарғиботчи вазирлик-идора” номинацияси – Бизнесни ривожлантириш банки;
    • “Энг фаол китобхон вазирлик-идора” номинацияси – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
    • “ОАВ ва ижтимоий тармоқларда энг фаол вазирлик-идора” номинацияси – Мудофаа вазирлиги;
    • “Энг яхши вазирлик-идора сайти” номинацияси бўйича Миллий гвардия ғолиб деб топилди.

    Ғолиблар диплом, пул мукофотлари ва 3 миллион сўмлик китоблар тўплами билан тақдирланди.

    “Энг намунали вазирлик ва идора” ҳамда “Энг намунали туман ва шаҳар” танловлари 2025 йилда янги тартиб, янгиланган Низом ва Республика комиссияси таркиби асосида холис баҳолаш мезонлари билан ўтказилди.

    Ушбу танлов Президентнинг 2021 йил 26 мартдаги қарорига мувофиқ ҳар йили Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил этиб келинади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates