Битта китоб ўқиган маҳбуснинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилиши мумкин

    Қонун лойиҳа билан Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1-модда киритилмоқда.

    Унга кўра, фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш назарда тутилмоқда.

    Шунингдек, ушбу кодекснинг 73, 74-моддалари асосида эса жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш масаласини ҳал этиш вақтида инобатга олиниши белгиланяпти.

    Бундан ташқари, ўзини ўзи тарбиялаш йўли билан тузалиш йўлига ўтганлигини тасдиқловчи ҳаракатларни бажариши муносабати билан жазо муддатини қисқартиришни процессуал тартиблари ҳамда зарур бўлган адабиётлар билан таъминлашни белгилаш бўйича Жиноят-процессуал кодекси 536-1-моддаси, Жиноят-ижроия кодекси 80-1-моддаси билан тўлдириш назарда тутилмоқда.

    Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маҳкумларни ижтимоий фойдали машғулотлар билан шуғулланишга жалб қилиш орқали ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга ҳамда қонуннинг тарбиявий таъсирни кучайтиришга хизмат қилади.

    Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates