Уларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари кутиб олди.
Ҳожилар ўзлари учун ажратилган махсус автобусларда "Новза" масжиди томон йўл олди. Улар яқинлари томонидан катта хурсандчилик билан кутиб олинди.
"Юртдошларимиз жорий йил 4-22 июль кунлари Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукус сари парвоз қилиб, қайтиб келадилар", дейилади хабарда.