Бир жиноят изидан…

    Фикр 2 май 2023 793

    Оилавий ажримлар масаласи бугун ё кечанинг гапи эмас. Бу борада қанча гапирилмасин, бу мавзу ҳамон долзарблигини сақлаб қолмоқда.

    Сизга ҳикоя қилмоқчи бўлганимиз қуйидаги ҳолат ҳам афсуски оила мавзуси билан бевосита боғлиқ.

    2016 йилнинг айни баҳор чоғида А.Б. билан Г.У. ҳам бахтга ташна барча инсонлар каби эзгу ниятлар билан оила қўрғонини барпо этишган эди. Минг афсус ва надоматлар бўлсинки улар бу эзгу ниятларига етишолмади...

    Улар токи 2022 йилнинг 1 ноябр кунига қадар ҳам улар бир оила эди ва икки нафар гулдек фарзандларини вояга етказаётган эди ...

    Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 1989 йилда туғилган Г.У.ни турмуш ўртоғи 1987 йилда туғилган А.Б. хиёнатда айблаб пичоқлаб ўлдирган. Уларнинг орасида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида А.Б. 2022 йилнинг 29 октябрь куни соат 19:00 ларда турмуш ўртоғининг ота-онаси яшайдиган манзилига келиб, ҳовли дарвозаси ёпиқлиги сабабли қўшни уйнинг девори орқали ошиб ўтади ва хонадоннинг кичик меҳмонхонасида бўлган хотини Г.У.га ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан танасининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказади. Жароҳатлар оқибатида Г.У. ҳаётдан кўз юмади. А.Б. эса воқеа жойидан тўғри ички ишлар идоралари ходимларига бориб, содир этган жинояти хусусида хабар беради.

    Тергов жараёнида аниқланишича, турмуш ўртоғининг ҳатти ҳаракатларидан шубҳаланган А.Б. ўзининг телефон рақами орқали турмуш ўртоғининг телеграм каналига уланиб олган ва Г.У.нинг телеграмига келган хабарларни ва Г. У. ёзган хатларни ўқий бошлаган.

    2022 йил 28 октябрь куни А. Б. турмуш ўртоғининг телеграм каналида сақланган рақамларнинг биридаги ёзишмаларни ўқиб, 2022 йил июль ойидаги ёзишмасида турмуш ўртоғининг овозли хабарида уининг ўз оиласига хиёнат қилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан хабар топган.

    А.Б. 31 октябрь куни турмуш ўртоғи билан яна гаплашиб унга болалардан воз кечса тинч қўйишини, болалар унда қолса боқа олмаслигини, нима ишлар қилганлигини ҳеч кимга айтмаслигини, бу ишлар ўрталарида қолишини, фақат болалардан воз кечиб, туғилган уйида қолишлигини айтганида Г.У. “агар мен ўша бола билан шу ишни қилган бўлсам ҳам суд болаларни менда қолдирар экан” деб айтади. Шундан кейин А.Б. болаларни ўзида олиб қолиш учун турмуш ўртоғини ўлдириш нияти пайдо бўлганлигини таъкидлайди.

    Азиз замондош ҳаётга енгил елпи қараш, оиланинг, фарзанднинг қадрига етмаслик оқибатида, мана бир гулдек оила барбод бўлди.... Энди Г.У. бу ёруғ оламда йўқ.

    Юқоридагиларга кўра, А.Бга нисбатан 1987 йилда Тошкент вилоятида туғилган, 2 нафар фарзандлари бор, муқаддам судланмаган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Тошкент шаҳридаги корхоналарнинг бирида хизматчи бўлиб ишлаган, Тошкент вилоятида яшаган, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    А.Б. шу ҳақида айбланадиким, яъни у турмуш ўртоғи 1989 йилда туғилган Г.У. ни ҳиёнатда айблаб, ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида уни қасддан ўлдириш мақсадида 2022 йил 28 октябрь куни оқшомида уйида фойдаланадиган ошхона пичоғи билан қуролланиб, турмуш ўртоғининг ота-онаси яшайдиган манзилга келиб, ҳовли дарвозаси ёпиқлиги сабабли қўшни уйнинг девори орқали ошиб ўтиб, хонадоннинг кичик меҳмонхонасида бўлган Г.У.ни ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан танасининг турли жойларига санчиб, тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан кетади ва содир этган жинояти хусусида ички ишлар идоралари ходимларига айбини бўйнига олиш арзи билан мурожаат қилган.

    Натижада Г.У. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

    Тошкент шаҳар СТЭнинг дастлабки маълумотномасига кўра, Г.У.нинг танасида бўйин, кўкрак, қорин соҳаларида кўплаб санчиб кесилган тешиб ўтган яралар, ўнг ва чап уйқу артерияларини, веналарини, жигар ва чап буйракнинг жароҳатланиши, ташқи ва ички қон кетиши аниқланганлиги кўрсатилган.

    А.Б. ўзининг ушбу, яъни қасддан одам ўлдиришда ифодаланган жиноий ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган.

    Жиноят иши материаллари Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 381-моддаси талабларига биноан мазкур жиноят иши айблов хулосасини тасдиқлаш ва жиноят ишини тегишли судловга бериш масаласини ҳал этиш учун Бектемир туман прокурорига юборилиши лозим деб топилган.

    Дунёдаги барча миллатлар каби ўзбек миллатида ҳам оилада аёлнинг вафо ва садоқати ўта муҳим саналади. Г.У.нинг ўйламай босган қадами А.Б.га ва фарзандларига жуда жуда қимматга тушди. Бутун бир оила барбод бўлди. Ҳали норасида болалар етим қолишди. Ўзи эса бевақт бу дунёни тарк этди. Ҳа, бу разолат аёлнинг хиёнати, ҳаётга енгил қараши оқибатида рўй берди.

    Оила руҳияти – ўзаро муносабатлардаги меҳр-муҳаббат, ўзаро ишонч, садоқат ва кечиримлилик каби жипслаштирувчи ҳислату-фазилатлардан таркиб топади. Бундай қадриятлар ортиб борган сайин – оила руҳияти юксалади, улар йўқолса – руҳ инсон танасидан чиққандаги каби оила парокандаликка юз тутади. Оила аъзолари муносабатида илиқликнинг ортиши учун унинг ҳар бир аъзоси оилага энг устувор эътибор қаратиши лозим. Бошқача қилиб айтганда ҳар бир инсон оиласи манфаатига зид бўлган нарсалардан онгли равишда тийилиши керак. Яъни оила манфаатлари устуворлиги, авваламбор, унинг аъзолари тафаккурида бунёд бўлиши шарт ва муҳим.

    Амриддин Баҳриддинов,

    Ўзбекистон Республика Бош прокуратураси

    тергов тармоқлари фаолияти устидан

    назорат бошқармаси катта прокурор криминалисти

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates