Ҳолат бўйича Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Қайд этилишича, гуруҳ бўлиб бир кишини аёвсиз тарзда калтаклаган «зўравон» лар ушланди.
Ҳолат бўйича «зўравонлар»га нисбатан, Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-модда 2-қисми «и» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Ушбу жиноятни содир этишда гумонланаётган шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланади», – дейилади муносабатда.
Ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар берилади.