Бир кунда 32 та меҳмон уйи иш бошлади

    Оҳангарон туманидаги Эртошсой қишлоғида 32 та оилавий меҳмон уйини ташкил этган тадбиркорларга сертификатлар топширилди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

    Вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот ва тушунтириш ишлари бугун мана шундай натижаларга эришишга замин яратяпти.

    — Оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш орқали туристларга доимий хизмат кўрсатиш қамрови ошяпти. Ушбу ҳудудда тадбиркорлик қилиш учун барча имкониятлар мавжуд, гўшанинг сўлим табиати, кишига ёқувчи ҳавоси одамларни йил бўйи ўзига чорлайди. Энг муҳими мазкур ишлар орқали аҳоли бандлиги таъминланмоқда, — дейди Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бўлим бошлиғи Шерзод Қобулов.

    Шу кунларда Оҳангаронга йўли тушган йўловчи табиат бағридаги дам олиш масканларида, нафақат вилоят, балки юртимизнинг бошқа ҳудудларидан ва ҳатто қўшни мамлакатлардан келган сайёҳларнинг дам олаётганига гувоҳ бўлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates