Бир кунда истеъмолчиларга қанча ёқилғи-энергия манбалари етказиб берилди?

    Энергетика вазирлиги матбуот хизмати 10 январь куни бу борада амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

    Қайд этилишича, бир кун мобайнида электр станциялари орқали 234,8 млн. кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Шундан республика истеъмолчиларига 226,5 млн. кВт-соат электр энергияси етказиб берилган.

    Шунингдек, газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга 161,8 млн/куб метр табиий газ ва 2,2 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Истеъмолчиларни кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 6,9 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб берилди.

    Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари ўрнатилган тартибда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда штаблар тузилган, 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.

    Ҳудудлар бўйлаб кучли қор ёғиши натижасида электр тармоқлари ва трансформатор пунктларида юзага келган носозликлар энергетиклар томонидан батараф этиб борилди.

    Мисол учун, Яккасарой ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли электр узатиш тармоғида шикастланиш юзага келиши натижасида аҳоли яшаш хонадонларида электр таъминотида узилишлар кузатилди. Махсус бригадалар томонидан носозликлар бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланди.

    Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида чекловлар (бир ярим соатдан икки соатгача) киритилди. Таъминотдаги узилишлар бўйича истеъмолчилардан 195 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар юзасидан электр қурилмаларида юзага келган носозликлар махсус бригадалар томонидан бартараф этилди.

    Тошкент вилоятининг Пскент, Янгийўл ва Тошкент туманларининг айрим хонадонларида газ етиб боришида узилишлар кузатилган.

    Табиий ва суюлтирилган газ бўйича истеъмолчилардан 167 та мурожаат келиб тушди. Мавжуд муаммони бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар олиб борилди.

    Газ тармоқларида олиб борилган таъмирлаш ишлари истеъмолчиларни олдиндан огоҳлантирган ҳолда амалга оширилди. Шунингдек, вазирлик ва тизим ташкилотларининг масъул ходимлари ҳудудларга сафарбар этилиб, истеъмолчиларни барқарор энергия ресурслари билан таминлаш чоралари кўрилмоқда.

    Бундан ташқари, аномал совуқ кунларида тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган носозликларни бартараф этиш учун электр ва газ таъминоти корхоналарида туну-кун ишлайдиган 1000 дан ортиқ махсус бригада ташкил этилгани муаммоларни тезкорлик билан бартараф этишда қўл келяпти.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates